Москва марказида одам ўғирлаган икки ўзбекистонлик қўлга олинди

Москва марказида одам ўғирлаган 24 ва 36 ёшли икки ўзбекистонлик қўлга олинди, деб хабар беради «ТАСС».

Маълум қилинишича, 13 октябрь куни кечаси Москванинг Земляной Вал кўчасида жойлашган турар жой биноси ёнида 24 ва 36 ёшли икки ўзбекистонлик бир эркакка ҳужум қилган. Уни ўлдириш билан қўрқитиб, машинага мажбуран ўтқазиб, Москва ва Москва вилояти бўйлаб ҳаракатланиб юрган.

Шунингдек, улар ўғирланган одамнинг қариндошларига телефон қилиб, унинг учун 400 минг рубль товон пули талаб қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари автомобилни текшириш учун тўхтатган вақтида машинада жабрланувчи боғлаб қўйилганига гувоҳ бўлади ҳамда ўзбекистонликларни қўлга олади.

Воқеа юзасидан прокуратура тергов ишларини олиб бораётгани қўшимча қилинди.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркаклар ҳамюртларини ўғирлагани ва Қирғизистонда жиноий гуруҳ аъзолари ўзбекистонлик эркакни уриб, ундан пул талаб қилгани ҳақида хабар берилган.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди