Наманганда ўзганинг Damas’ини олиб қочиб, ЙТҲга учраган эркакка ҳукм ўқилди

Наманган вилоятининг Давлатобод туманида эшиклари очиқ қолдирилган Damas автомобили олиб қочилди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Кадр: YouTube

Аниқланишича, автомобилни олиб қочган шахс маст ҳолатда бўлган. Шу сабабли бир неча дақиқадан кейин бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб кетган ва Kia Bongo’га урилиб, ЙТҲ содир этган.

Воқеа жойида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган шахсга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Суд ҳукми билан айбланувчига 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Наманганда бир кунда иккита машинани олиб қочган 16 ёшли йигит ушлангани, Фарғона вилоятининг Боғдод туманида ўзганинг транспорт воситасини олиб қочган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди