Наманганда қарийб 2 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 1,9 миллиард сўм кредитни талон-торож қилган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Т.А.» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ж.З., «Б.» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Б.А. ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, «Т.А.» масъулияти чекланган жамиятига асфальт ишлаб чиқариш ускуналарини олиш учун ажратилган 1,9 миллиард сўм кредит маблағини «Б.» масъулияти чекланган жамияти ҳисоб-рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб, талон-торож қилгани аниқланган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Андижонда собиқ банк ходими ва тадбиркор 50 минг доллар кредитни талон-торож қилгани ҳақида хабар берилганди. Улар иссиқхона қуриш учун олинган пулни ўзлаштирган. Шунингдек, Самарқандда собиқ банк ходими 8 кишининг хабардорлигисиз 156,3 миллион сўм кредит ажратиб, ўзлаштирганди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди