Ўзбекистон маҳсулотларининг ЕИ мамлакатларига экспорти ҳажми қанчага ошгани очиқланди

Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакалани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни кенгайтириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган. Халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник соҳаларда, экология, таълим ва туризм йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг дастур ва лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув аввалида Европа Иттифоқи махсус вакили мамлакатдаги демократик ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишларни янада чуқурлаштиришга қаратилган, ортга қайтмайдиган Янги Ўзбекистон ислоҳотлари дастури Европа Иттифоқида юксак баҳоланаётгани, унинг давом эттирилиши изчил қўллаб-қувватланаётганини таъкидлаган.

Кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилган икки томонлама муносабатлар кўп қиррали ва жадал тус олгани мамнуният билан таъкидланган.

ЕИнинг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегияси қабул қилингани, Ўзбекистонга «GPS+» тизимининг бенефициари мақоми берилгани ҳамда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик шартномаси дастлабки тарзда имзолангани бунинг далолати эканини таъкидланган.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик самарали ривожланмоқда. Биргина жорий йилнинг 9 ойида ўзаро савдо 15 фоизга ўсди. Ўзбекистон маҳсулотларининг ЕИ мамлакатларига экспорти ҳажми 70 фоизга кўпайган. Ўзбекистондаги қўшма лойиҳа ва корхоналар сони 1 мингдан ошган.

Европалик инвесторлар иштирокида энергетика ва автомобилсозлик каби юқори технологик тармоқларда, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилаётгани маълум қилинган.

Суҳбат чоғида барқарор тараққиётга, минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга кўмаклашишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган.

Транспорт, инновация, рақамлаштириш, «яшил» иқтисодиёт, муқобил энергетика ва сувдан оқилона фойдаланиш, инклюзив таълим устувор соҳалар сифатида белгиланган.

Шу билан бирга, Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан тартибга солиш ва унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди