Ўзбекистонда зарарли ёки хавфли ишларда ишлайдиган ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари тасдиқланди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қайд этилишича, мазкур қоидалар билан электр энергетикаси объектларига кирувчи ускуналар, қурилмалар, бино ва иншоотларнинг ишлашини ташкил этувчи ва назорат қилувчи корхоналар ходимлари, шунингдек, электр энергетикаси объектларида қурилиш-монтаж, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш ишларини бажарувчи ходимлар билан ишлаш тартиби белгиланган.

Ходимларнинг, шу жумладан, раҳбар ходимларнинг ўз касби ва иш тури бўйича саноат ва ёнғин хавфсизлигига оид амалдаги қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар бўйича билимлари синовдан ўтказилади.

Зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ оғир ишларда ишлайдиган ходимлар дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.

Шунингдек, ходимлар билан ишлаш йиллик режаларга мувофиқ ташкил қилинади ва амалга оширилади. Ходимларни (мутахассисларни) тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини бошқариш корхонанинг бош муҳандисига юкланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ўқитувчи ва тарбиячилар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши тўғрисида хабар берилганди.

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда