13:46 | 19.10.22 176

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди — видео

Хусусан, Зомин, Фориш тоғлари ва Қамчиқ довонини қор қоплаган

«Ўзгидромет» Жиззах вилояти Фориш тумани тоғларида қор ёғаётганини маълум қилди.

Фото: «Ўзгидромет»

Шунингдек, Жиззах вилояти Экология бошқармасига кўра, Зомин тоғлари ҳам қор билан қопланган.

Фото: Жиззах вилояти Экология бошқармаси

«Давлат экология қўмитаси тасарруфида бўлган Зомин давлат қўриқхонасининг тоғларига ҳам қор ёғиб, чўққилар оқликка бурканмоқда», дейилади хабарда.

Фото: Жиззах вилояти Экология бошқармаси

Бундан ташқари, «Қамчиқ» довонига ҳам қор ёғмоқда. Таъкидланишича, транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

«Қор, туман. Ҳаво ҳарорати 0 даражани ташкил этмоқда. Ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қиламиз», дейилади «Қамчиқавтойўл» хабарида.

Аввалроқ Ўзбекистонда 19 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинган, шунингдек, Тошкентда ҳаво сифати сезиларли даражада яхшилангани айтилганди.