Парижда Ўзбекистоннинг ноёб санъат намуналари намойиш этилади

Париждаги Араб дунёси институтида 23 ноябрь куни Ўзбекистон халқ амалий санъатининг ноёб намуналари кўргазмаси очилади. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева хабар берди.

Маълум қилинишича, 23 ноябрь куни Париждаги Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг ХIХ аср ўрталаридан то ХХ аср бошларигача бўлган даври мобайнида яратилган ноёб халқ амалий санъати асарларини намойиш этувчи кўргазма очилади. Францияда илк бор халқаро жамоатчилик диққат-эътиборига Ўзбекистоннинг 9 та йирик музейларидан 300 дан ортиқ ашёлар, жумладан, тўқимачилик, либослар, пойабзал, бош кийимлар, заргарлик буюмларидан иборат тўпламлар, шунингдек, Нукус, Самарқанд ва Бухоронинг энг йирик музейларидан Туркистон ва рус авангардига тааллуқли 24 та мўйқалам асарлари тақдим этилади. 

Кўргазма Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси ва Араб дунёси институти ҳамкорлигида ташкил этилади. Кўргазма Бош куратори Яффа Ассулин ҳисобланади. 

«Аминманки, ушбу йирик лойиҳа Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданиятлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади, ташриф буюрувчилар учун эса минтақага хос амалий ва тасвирий санъатнинг бетакрор ютуқларини кашф эттиради», — дейли Саида Мирзиёева.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди