Қашқадарёда беморнинг ўғли 57 ёшли шифокорни калтаклади

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида беморнинг ўғли шифокорга қўл кўтарди, деб хабар беради вилоят ССБ ахборот хизмати.

Фото: Қашқадарё вилояти ССБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 14 октябрь куни Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасига 57 ёшли Д.О. гипертония ташхиси билан олиб келинган. Соат 21:00 лар атрофида даво муолажалари давом этаётган пайтда жараёнга ҳалақит берган беморнинг 25 ёшлар атрофидаги ўғли ва шифокор Т.Ҳ. ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Оқибатда беморнинг ўғли 57 ёшли шифокорга мушт кўтарган.

Т.Ҳ. калла ва бош мия шикастланиши, бош мия чайқалиши, бурун суягининг очиқ синиши, бурун асоси эзилиб, йиртилган жароҳати, юқори жағ ўнгдан қозиқ тишнинг травматик синиши, иккала қовоқ-бурун асоси гематомалари ташхиси билан травматология бўлимига ётқизилган.

Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолатни ўз назоратига олган.

Аввалроқ Тошкентда тез ёрдам ходимларини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтакланганди. Шунингдек, Тошкентдаги тиббиёт марказида шифокор aёл маст бемор томонидан, Андижонда ҳам бир шифокор калтаклангани маълум қилинган. Тиббиёт ходимини калтаклаш билан боғлиқ ҳолат Жиззах вилоятида ҳам қайд этилган.

Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда