Қашқадарёда ўзганинг пластик картасидан пул ечиб олган талаба ушланди

Қашқадарёда «фоизсиз онлайн кредит» ниқоби остида фуқаронинг пластик картасидаги пулларни ечиб олган талаба қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи 34 ёшли фуқаро С.Ф. ариза билан мурожаат қилиб, пластик картасидаги пуллар ечиб олинганини билдирган. Жабрланувчининг айтишича, у Telegram мессенжери орқали таклиф қилинган гуруҳга кириб, ундаги эълон бўйича онлайн кредит олмоқчи бўлган. Банк карта маълумотларини зарарли ҳаволага киритган, шундан сўнг унинг банк картасидаги жами 2,3 миллион сўм номаълум шахс томонидан ечиб олинган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Касби туманида яшовчи, университетнинг 20 ёшли талабаси М.М. содир этгани аниқланган ва унинг бошқа жиноий қилмишлари фош этилган.

Ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада пластик картадан пул ечиб олган аёлга жиноят иши қўзғатилгани, Бухорода ўзгаларнинг пластик картасидан пулларни ечиб келган талаба фош этилгани, Фарғонада ўзганинг пластик картасидаги 6,5 млн сўмни ечиб олган шахсга жиноят иши очилгани тўғрисида хабар берилганди.

Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Янгиликлар14:20 | 27.1.23
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилди
Янгиликлар13:59 | 27.1.23
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилди