Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакалани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, унда Ўзбекистоннинг ЕИ тузилмалари билан кўп қиррали ҳамкорлигини, энг аввало, иқтисодиёт ва инновация соҳаларида янада кенгайтириш, демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, минтақавий интеграциялашув жараёнларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Музокаралар кун тартибидан ушбу етакчи халқаро молиявий институт кўмагида ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни илгари суриш масалалари ўрин олган. Қайд этилишича, ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганидан буён ўтган 30 йилда устувор тармоқлардаги лойиҳалар портфели 8 миллиард доллардан ошган.