Тошкент вилоятидаги ижтимоий соҳа объектлари 19 октябрдан иссиқлик таъминотига уланади

Зойир Мирзаевнинг қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти 19 октябрдан бошлаб иссиқлик таъминотига уланади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Қарор билан шаҳар ва туман ҳокимларининг назорати остида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун синов тариқасида 19 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 21 октябрдан бошлаб кўп қаватли турар жой биноларини мунтазам иситишга киришилади.

Таъкидланишича, ҳозирда марказлашган иссиқлик таъминотининг ишлаш тизимини текшириш ҳамда имкониятини аниқлаш учун қозонхоналардан чиқадиган иссиқлик энергиясининг айланма ҳаракатини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳужжатда шаҳар ва туман ҳокимлари барча ижтимоий соҳа раҳбарлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда қўшимча равишда барча ижтимоий соҳа объектларинидаги иситиш қозонларини хатловдан ўтказиши кераклиги белгиланган.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми қачондан бошланиши маълум бўлганди. Шунингдек, «Ўзбеккўмир» томонидан 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун республика ижтимоий соҳа объектларига 518 минг тонна, аҳоли эҳтиёжлари учун 882 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилиши айтилганди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди