Тошкентда ҳаво сифати сезиларли даражада яхшиланди

«Ўзгидромет» 18 октябрь, куннинг иккинчи ярмида атмосфера ҳавосининг сифати сезиларли даражада яхшиланганини маълум қилди.

Инфографика: Ўзгидромет

17 октябрь куни ҳаво сифати кескин ёмонлашгани ҳақида хабар берилганди. «Ўзгидромет»га кўра, ифлосланиш даражаси 17 дан 18 октябрга ўтиб, ярим кечаси пасайишни бошлаган. Бу вақтда ҳаводаги PM 2,5 (диаметри 2,5 микрометргача) қаттиқ зарралар билан ифлосланиши 1 кубометр учун 120 микрограмга, PM10 (10 микрометргача) — деярли 130 га яқинлашган.

Шунингдек, ёғингарчилик кузатилгандан кейин, ҳаво тоза бўлишни бошлаган ва 14:00 га келиб PM 2,5 кўрсаткичи Юнусобод тумани «Бодомзор» йўлида — чанг 23,3 микрограмм/кубометр, Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида — 25,4 микрограмм/кубометрни ташкил этган.

“Ушбу ҳудудларда ҳаводаги чанг миқдори ёмғир ёғганлиги ҳисобли AQI— PM 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг ‘яхши’ даражадаги ифлосланиш тоифасига киради», — дейилган хабарда.

Тошкентда 17 октябрь куни соат 18:00 дан, 23:00 га қадар чанг бўрони кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Бу вақтда пойтахт ҳавосининг ифлосланиш даражаси дунё бўйича биринчи ўринда қайд этилганди.

Ўзгидрометнинг махсус сайти (monitoring.meteo.uz) ва IQAir халқаро сайтида атмосфера ҳавосининг PM2,5 ва PM10 майда зарралари билан ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди. IQAir маълумотларига кўра, ушбу янгилик нашр этилган пайтда Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда биринчи ўриндан 43-ўринга тушган. IQAir ҳаво сифатининг ҳозирги даражасини «ўртача» деб баҳоланмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон пойтахти ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунё шаҳарлари орасида бешинчи ўринда қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди