Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланиши маълум бўлди

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми қайси санадан бошланиши очиқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, шаҳардаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида 19 октябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Шунга мувофиқ равишда 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.

Аввалроқ «Ўзбеккўмир» томонидан 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун республика ижтимоий соҳа объектларига 518 минг тонна, аҳоли эҳтиёжлари учун 882 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилиши маълум қилинганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди