Тошкентда хотинини уриб, қовурғаларини синдирган эркак қамоққа олинди

Тошкент шаҳрида эркак хотинини аёвсиз калтаклаб, ертўлада сақлаб келгани ҳақида хабар берилганди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 30 ёшли Ш.Д. Яккасарой тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, 46 ёшли турмуш ўртоғи Д.Д. унга тан жароҳати етказганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Д.Д. га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллангани, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида эркак хотинини боғча болалари олдида бўғиб, калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик у аёлини пичоқлаб ўлдиргани маълум қилинганди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди