Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча газ таъминотидан узилади

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг айрим ҳудудлари вақтинча газ таъминотидан узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Янгиҳаёт тумани, Ташаббус маҳалласи ҳудудида жойлашган газ қувурида, Янгиҳаёт, Сергели туманларининг ҳудудларини ажратиш мақсадида, таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли 20 октябрь куни соат 10:00 дан Янгиҳаёт тумани, Ташаббус, Янги умид, Янги турмуш, Ҳумо, Янгиҳаёт, Орият, Гулшанобод, Марҳамат, Ибрат, Олчазор маҳаллаларидаги жами 16 820 та хонадонларда ҳамда ушбу ҳудудлардаги 111 та улгуржи ташкилотлар газ таъминотидан вақтинча узилади.

Шунингдек, Сергели тумани, Мададкор, Зийнат, Меҳригиё, Ўзгариш, Ҳабибий маҳаллаларидаги жами 8 380 та хонадонларда ҳамда ушбу ҳудудлардаги 31 та улгуржи ташкилотларида таъмирлаш ишлари тугагунига қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинган.

Таъмирлаш ишлари туфайли вақтинча газ таъминотидан узилган ҳудудлар:

  • Давлат ташкилотлари — 16 та;
  • Умумий овқатланиш шохобчаси — 21 та;
  • Нонвойхона — 31 та;
  • Кичик ишлаб чиқариш корхоналари — 42 та;
  • Офислар — 32 та.

Аввлроқ Андижон шаҳрининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан вақтинча узилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-июль ойларида элекетр энергиясини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қисқаргани айтилган хабарларни рад этганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди