Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча газ таъминотидан узилади
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг айрим ҳудудлари вақтинча газ таъминотидан узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Янгиҳаёт тумани, Ташаббус маҳалласи ҳудудида жойлашган газ қувурида, Янгиҳаёт, Сергели туманларининг ҳудудларини ажратиш мақсадида, таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли 20 октябрь куни соат 10:00 дан Янгиҳаёт тумани, Ташаббус, Янги умид, Янги турмуш, Ҳумо, Янгиҳаёт, Орият, Гулшанобод, Марҳамат, Ибрат, Олчазор маҳаллаларидаги жами 16 820 та хонадонларда ҳамда ушбу ҳудудлардаги 111 та улгуржи ташкилотлар газ таъминотидан вақтинча узилади.
Шунингдек, Сергели тумани, Мададкор, Зийнат, Меҳригиё, Ўзгариш, Ҳабибий маҳаллаларидаги жами 8 380 та хонадонларда ҳамда ушбу ҳудудлардаги 31 та улгуржи ташкилотларида таъмирлаш ишлари тугагунига қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинган.
Таъмирлаш ишлари туфайли вақтинча газ таъминотидан узилган ҳудудлар:
- Давлат ташкилотлари — 16 та;
- Умумий овқатланиш шохобчаси — 21 та;
- Нонвойхона — 31 та;
- Кичик ишлаб чиқариш корхоналари — 42 та;
- Офислар — 32 та.
Аввлроқ Андижон шаҳрининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан вақтинча узилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-июль ойларида элекетр энергиясини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қисқаргани айтилган хабарларни рад этганди.
