UzAuto Motors’га очиқ танлов асосида 1800 дан ортиқ кадр ишга қабул қилинди

UzAuto Motors АЖ томонидан Chevrolet Onix ва Tracker автомобиль моделларини ишлаб чиқариш учун янги бўш иш ўринлари ташкил этилди ва танлов эълон қилинди.

Танловда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан 8000 нафардан ортиқ фуқаролар онлайн тарзда аризалар топширган. Номзодлар 4 босқичда саралаб олинди. Шу куни 1800 нафардан ортиқ ходим ишга қабул қилинди.

Шунингдек, «Ўзавтосаноат» АЖ ва UzAuto Motors АЖ раҳбарияти ташаббуси билан Асака, Андижон ва Шаҳрихон туманларидаги кам таъминланган, чин етим, ярим етим, боқувчисини йўқотган ёшларни иш билан таъминлаш учун ҳокимиятларга мурожаат билан чиқилди. Мурожаатга биноан 400 нафардан ортиқ ёшлар рўйхати тақдим этилди. Тузилган ишчи гуруҳ томонидан ёшларнинг яшаш шароити ўрганилди. Ўрганишлар натижасида жами 300 нафардан ортиқ ёшлар ишга тавсия этилди.

UzAuto Motors нафақат автомобиль ишлаб чиқаради, балки кадрларни катта жамоага қабул қилиб, уларнинг малакасини ошириб, республикадаги турдош соҳаларга ҳам етказиб беради.

Реклама

Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Янгиликлар8:14 | 10.12.22
Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди