Херсон вилояти аҳолиси Днепрнинг чап соҳилига эвакуация қилинади

Украинанинг Россия томонидан аннекция қилинган вилояти Херсонда яшовчи аҳоли Днепрнинг чап соҳилига эвакуация қилинади. Бу ҳақда Вилоят раҳбари Владимир Сальдо хабар берди.

Фото: «Nextbigfuture.com»

Таъкидланишича, тўрт муниципалитет: Бериславский, Белозерский, Снигирёвский ва Александровскийнинг тинч аҳолиси Днепрнинг чап соҳилига кўчирилади. Вилоят раҳбари бу қарорни Украинанинг «кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўраётгани» ва «Каховская ГEСи тўғонининг эҳтимолий вайрон қилиниши муносабати билан ҳудудни сув босиш хавфи мавжудлиги» билан изоҳлаган.

«Бундай шароитда бизнинг асосий вазифамиз инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш ва Россия Федерацияси қўшинларига Херсон вилоятини ҳимоя қилиш бўйича ўз вазифаларини бажаришга имкон беришдир. Биз тинч аҳолини уюшган, босқичма-босқич чап қирғоққа олиб ўтамиз»,— дейди Сальдо.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йилнинг 19 октябрида Россияда Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский Херсон вилоятидаги 8 та аҳоли пункти озод қилинганини маълум қилганди.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди