Кўча ўртасидаги Марадона, масжид очилишида нутқ сўзлаётган Макрон, Полицияга қарши чиқаётган болали аёл — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Колумбиянинг Богота шаҳрида боласини кўтариб олган тубжойли аёл ўзларига тегишли деб ҳисоблаган ерга эгалик ҳуқуқи учун курашаётганда полиция билан тўқнашмоқда.

Фото: Reuters

Полиция ходимлари Найтсбриждаги Ҳерродс дўкони олдида Just Stop Oil намойиши пайтида ҳаракат фаолини олиб кетишмоқда.

Фото: PA

Испаниянинг Барселона шаҳрида уй-жой инқирози ва кўчирилишларга қарши намойишчилар кўчмас мулк фирмаси ишчиларига рангли кукун улоқтирди.

Фото: Reuters

Янги Зеландияда мамлакат фермерларининг иссиқхона газлари чиқиндилари учун солиқ тўлаш таклифига норозилик сифатида тракторларини автомагистралнинг ўрта чизиғи бўйлаб ҳайдашмоқда.

Фото: AP Photo

Австралиянинг Мелбурн шаҳрида экологик норозилик иштирокчилари газ ва электр энергияси етказиб берувчи Origin Energy компанияси офислари олдида митинг ўтказмоқда.

Фото: AFP

Ҳиндистоннинг Бангалор штати чеккасидаги кўприк остидан тошган кўлда балиқ овлаш учун тўр ташлаётган қишлоқ аҳолиси.

Фото:

Жакарта Ислом марказидаги катта масжид гумбазининг ёниб турган қолдиқлари таъмирлаш ишлари пайтида содир бўлган ёнғиндан кейин.

Фото: Getty Images

Канададаги Бейкер кўлида кузнинг хилма-хил ранглари жилваланмоқда.

Фото: AFP

Германиянинг ғарбий қисмидаги Вермелскирхенда куз бор чиройини намоён қилмоқда.

Фото: AFP

Колумбиялик талабалар дунёдаги энг катта дастурий таъминот дарсида қатнашмоқда. Бу бўйича рекорд натижа янгиланди. 45 дақиқалик дарсда 3119 нафар талаба қатнашган.

Фото: Getty Images

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Rockettes рақс труппаси Radio City Music Hall’да Рождество байрами учун машқ қилмоқда.

Фото: Getty Images

Венесуэлада кўкрак бези саратони билан касалланган аёллар Бутунжаҳон кўкрак бези саратонига қарши кураш кунига бағишланган «Pink Parade» мода намойишида иштирок этишмоқда.

Фото: Getty Images

Мексиканинг Мехико шаҳрида Кепмасучил гулини кўтариб юрган бола. Бу гул Мексикада ўликлар гули сифатида танилган ва асосан оламдан ўтганларни хотирлаш мақсадида ишлатилади.

Фото: AP Phot

Мексикада оёғи фалажланган болаларга туғилган кунида робот кийимини совға қилишмоқда.

Фото: AFP

Франция президенти Эммануэл Макрон Париждаги масжид очилиш маросимида нутқ сўзламоқда.

Фото: Pool

Рим папаси Франсиск ўз тарафдорларига қўл силкимоқда.

Фото: Reuters

Аргентина пойтахтида афсонавий марҳум футболчи Диего Армандо Марадона тасвири яратилмоқда. Санъат асари футболчининг туғилган кунига, 30 октябрга якунланиши режалаштирилган. Шу куни футболчи ҳаёт бўлганида 62 ёшга тўларди.

Фото: Getty Images
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео