Андижонда халқаро экотуризм форуми ўтказилади

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида 20–21октябрь кунлари Hanabad wellness-resort биринчи халқаро экотуризм форуми ўтказилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, ушбу форум Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.

Андижон вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан ўтказиладиган мазкур форумдан мақсад Хонобод шаҳрининг тоза ҳавоси ва табиати ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот бериш, табиатни асраб-авайлаш ва экологияни сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича «Андижон вилояти тажрибаси» билан ўртоқлашиш ҳисобланади.

Шунингдек, Хонобод шаҳрининг туризм соҳасидаги ўзига хос салоҳияти, ривожланиш истиқболлари ва имкониятларини илмий жиҳатдан таҳлил этиш, бу борада соҳа экспертлари фикрлари билан танишиш ва Хонобод шаҳрига сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида таклиф ва режалар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Мазкур форум анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган. Форум халқаро мақомга эга бўлиб, жорий йилда унда 7 та хорижий давлатдан (Болгария, Полша, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, ва Россия) олимлар ва профессорлар, туризм соҳаси экспертлари иштирок этиши режалаштирилган.

Эслатиб ўрамиз, аввалроқ Қўқонда Kokand ethnosport challenge—2022 республика фестивали бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Фестиваль Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 29 июлдаги «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўтказилган.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган