Аёлни опичлаб олган полициячи, соҳилга қараб интилаётган тошбақалар, арқонга осилиб олган ҳарбийлар — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Чилидаги намойишларни бостириш учун сув пуркаётган полиция.

Фото: Reuters

Колумбия пойтахти Боготадаги Боливар майдонида буқалар жанги ва хўроз жангларига қарши норозилик намойиши чоғида ҳайвон ниқобини кийган эркак.

Фото: Getty Images

Полиция ходимлари Венесуэланинг Арагуа штати, Маракай шаҳридаги кучли ёмғирдан сўнг аёлга ёрдам бермоқда.

Фото: Reuters

Венесуэладаги сув тошқинидан сўнг сув босган кўча бўйлаб кетаётган эркак.

Фото: Getty Images

Венесуэлалик муҳожирлар АҚШга ўтиш учун Мексикани кесиб ўтмоқда.

Фото: Reuters

АҚШ чегараларидан Мексикага қайтариб юборилган венесуэлалик муҳожирлар норозилик билдирмоқда.

Фото: Reuters

Қизамиқ билан касалланган бангладешлик бола касалхонада даволанмоқда.

Фото: Shutterstock

Индонезиялик болалар Ғарбий Явадаги ўт ўчириш марказига ташриф вақтида ўт ўчириш ускуналари билан танишмоқдалар.

Фото: Shutterstock

Ғазо секторининг шимолида от аравада балиқ овлаш қайиғи олиб кетилмоқда.

Фото: Reuters

Швейцария ҳарбийлари тоғли ҳудудларда машғулот ўтказмоқда.

Фото: AFP

Индонезиялик ғаввос аквариумларни тўлдириш учун ишлатиладиган балиқ овлашга мўлжалланган тўрдан фойдаланмоқда.

Фото: AP Photo

Нью-Йоркдаги йиллик байрам шоусига тайёргарлик кўратётган хареографлар.

Фото: EPA

Бразилиядаги президент сайловларининг иккинчи босқичида фойдаланиладиган электрон овоз бериш машиналарини текшираётган ходимлар.

Фото: EPA

Полшалик мототциклчи Туркиядаги мусобақа олдидан тайёргарлик олиб бормоқда.

Фото: Getty Images

Хитой пойтахти Пекиндаги ижара велосипедлар билан тўла йўлак.

Фото: AP Photo

Буюк Британиянинг Уэлспул ҳудудидаги бутани кесаётган боғбон. Ёши 300 йилдан ошувчи ушбу бута деворни кесиш учун битта боғбонга 10 ҳафта керак бўлади.

Фото: PA

NASA’нинг Жеймс Уэбб космик телескопи зич газ ва чанг булутлари ичида янги юлдузлар пайдо бўлаётган, жуда батафсил тасвирни суратга олди.

Фото: NASA

Буюк Британиянинг Кингс Лин ҳудуди яқинидаги далаларда туманли тонг.

Фото: Shutterstock

Салвадорда янги тухумдан чиққан денгиз тошбақалари қуёш ботгандан кейин Тинч океани сувлари томон ҳаракатланмоқдалар.

Фото: Getty Images
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди