Фарғонадаги туғуруқхонада 33 ёшли аёл вафот этди

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида шифохонага олиб борилган 33 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Milliy телеканалининг Millar дастурида маълум қилинди.

Марҳуманинг қайнонасига кўра, у туғуруқхонага соат 08:30 ларда етиб борган, шифокорлар соат 15:00 ларда операция қилиш лозимлигини, бола нобуд бўлгани ва бачадонни ҳам олиб ташлаш кераклигини айтган.

Қайд этилишича, операциядан кейин аёлни бошқа жойга кўчиришга рухсат берилмаган. «‘Бу аёлнинг буйраги ишламаяпти, зудлик билан диализ қилишимиз керак, сизларга Қўқон яхшиʼ, деди. Хўп, буйраги ишламаётганини биринчи операцияда кўрган экансан, нега Тошкент, Фарғона ёки Қўқонга олиб кетиш учун рухсат сўраганимда бермади? Ҳар хил гаплар кўпайтирди, ёмон ҳолатда, кўчанинг машинасида, кеч келган деди. Суд-экспертиза хулосасида ҳам аёл оғир ҳолатда келган дейиляпти. Аслида унақа ҳолат йўқ эди», — дейди марҳуманинг турмуш ўртоғи.

Таъкидланишича, аёл биринчи қиз фарзандидан кейин саккиз йил ўтиб, яна бир фарзандини дунёга келтирмоқчи бўлган.

Туман перинатал маркази бўлими мудири Сорахон Аюбхўжаеванинг айтишича, ўша куни берморга қараган ҳамма ходимларга интизомий чоралар кўрилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёдаги туғуруқхонада чақалоқ, Самарқандда туғуруқхонада эса аёл вафот этгани, Намангандаги туғуруқхонада аёллар битта палатада тиқилишиб ётгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди