12:43 | 20.10.22 319

Жиззахда тепловоз юк машинасини уриб юборди — видео

Юк автомобили ҳайдовчиси жароҳат олиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида поезд юк машинасини уриб юборди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 20 октябрь куни кеч соат 00:25 да Жиззах вилояти ФВБ навбатчилик қисмига туманнинг У.Хатамов номидаги МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Chakman русумли юк автомобили Жиззах-2 Чаманзор темир йўл бекатлар оралиғининг 3550-километрида ҳаракатланиб кетаётган тепловознинг йўлига чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди қутқарувчилар бўлинмаси юборилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тепловоз ўз изидан чиқиб кетиб ҳаракатдан тўхтаган.

Шунингдек, юк автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олган, унга жойида зарурий тиббий ёрдам кўрсатилиб, РШТЁИМ Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Аввалроқ Наманганда ўзганинг Damas’ини олиб қочиб, ЙТҲга учраган эркакка ҳукм ўқилгани, Тошкентда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Сурхондарёда Nexia бошқарган вояга етмаган йигитлар ЙТҲга учрагани тўғрисида хабар берилганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 189
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 86
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 687
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 228
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 435
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 458