Ўзбекистон ва Озарбайжон диний идоралари ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Боку шаҳрига ташриф доирасида Озарбайжон Мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мулоқот чоғида шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода муфтий Нуриддин Холиқназаровга нуфузли анжуманда қатнашиш учун ташриф буюрганига миннатдорлик билдириб, унинг иштироки халқаро анжуман ишига янада файз киритишини қайд этган.

Ўз навбатида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ҳам Кавказ Мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошозодага халқаро анжуманга таклиф этганига ташаккур айтиб, унинг юқори даражада ўтишига ишонч билдирган.

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган алоҳида эътиборлари натижасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётгани, Шарқу Ғарбни ўзаро боғлаган, буюк цивилизациялар туташган туркий халқлар заминидан етишиб чиққан минглаб олимлар, мутафаккирлар Ислом дини ривожига жуда катта ҳисса қўшгани, икки давлат диний идоралари ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳар томонлама зарурлиги тўғрисида ўзаро фикр алмашилган.

Мулоқотда томонлар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида, ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзоланган.

Аввалроқ Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллагани, муфтий Мисрдаги ватандошлар билан учрашиб, нутқ сўзлагани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди