Ўзбекистон ва Қирғизистон йўловчи автобуслари ва темир йўл ташишларини қайта тиклаши мумкин

Ўзбекистон ва Қирғизистон йўловчи автобуслари ва темир йўл ташишларини қайта тиклаш, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Қайд этилишича, бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бахит Торобоев ўртасида видеоконференция тарзида учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, қўшма тадбирларни ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилган.

Хусусан, саноат кооперациясини ривожлантириш соҳасида қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиллар, қурилиш материаллари, калтсий карбид ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинган. Шу нуқтаи назардан, чегараолди ҳудудда Саноат кооперацияси марказини ташкил этиш, тўқимачилик мажмуаси ва қуввати 6,7 мегаватт бўлган Когарт кичик гидроэлектр станциясини қуриш масалалари ҳам кўриб чиқилган. Томонлар инвестиция келишувлари тўпламини ишлаб чиқишни имкон қадар тезроқ якунлаш бўйича келишувга эришган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик соҳасида йўловчи автобуслари ва темир йўл ташишларини қайта тиклаш, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш, Иркештом—Дароот—Қўрғон—Учқўрғон автомобиль йўлини қуриш имкониятлари муҳокама қилинган.

Учрашувда алоҳида тартибда Бишкек шаҳрида Икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 10-йиғилиши ва бизнес-форумни икки мамлакат минтақалари раҳбарлари иштирокида юқори ташкилий даражада ва мазмун жиҳатидан бойитилган тарзда ўтказиш масалаларини кўриб чиққан.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масала ва ташаббусларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро содиқлик билдирган.

Аввалроқ Абдулла Арипов Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашгани ҳақида хабар берилганди. Томонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон томонлари чегара бўйича қўшма протокол имзолаган.

Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times