Ўзбекистонда микро ва кичик ГЭСларни қуриш, тадбиркорлик учун электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилди

Президентнинг 2022 йил 9 сентябрдаги «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан, гидроэнергетика йўналишига тегишли бандлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго» АЖ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, микро ва кичик гидроэлектр станцияларини қуришга доир бизнес лойиҳаларининг жозибадорлигини ошириш орқали соҳага хусусий инвестицияларни кенгроқ жалб қилиш борасида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари ва лойиҳани амалга ошириш учун керакли маълумотлар билан яқиндан таништириш борасида жисмоний ва юридик шахслар учун Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида учрашувлар, очиқ мулоқотлар, тарғибот тадбирларининг ўтказилиши таъминланди.

Мазкур тадбирларда фармон мазмун-моҳияти билан боғлиқ махсус видеоролик, слайд ва тарқатма материаллар орқали тадбиркор ва талабгорларга зарурий ахборотлар берилди, тегишли тушунтиришлар берилди, гидроэнергетикани янада ривожлантириш борасида мамлакатимизда хусусий сектор вакиллари учун яратилаётган қулайликлар таништирилди.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго» АЖ матбуот хизмати

Маълумот учун, микро ва кичик ГЭС қуриш учун ер майдонлари тадбиркорларга камида 20 йил муддатга текинга ижарага берилади.

Асосий фаолияти кичик гидроэлектр станциялари қурилмаларини ишлаб чиқариш бўлган юридик шахслар уч йил муддатга юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳамда мол-мулк солиғини белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида тўлайди.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго» АЖ матбуот хизмати

Шунингдек, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб қуввати 5 мегаваттгача бўлган гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқарилган электр энергияси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган томонидан кафолатланган тарзда сотиб олинади.

Қуввати 5 мегаваттгача бўлган гидроэлектрстанцияларни қуриш бўйича лойиҳа ташаббускорлари (кейинги ўринларда – лойиҳа ташаббускорлари) Энергетика вазирлиги буюртмаси асосида E-auksion электрон савдо майдончасида ўтказиладиган ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тарифини пасайтириб бориш юзасидан электрон аукцион натижалари асосида аниқланади. Бунда бошланғич нарх II гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:

  • қуввати 500 киловаттгача бўлган гидроэлектрстанцияларга 150 фоиз миқдорида;
  • қуввати 500 киловаттдан 2 мегаваттгача бўлган гидроэлектрстанцияларга 120 фоиз миқдорида;
  • қуввати 2 мегаваттдан 5 мегаваттгача бўлган гидроэлектрстанцияларга 100 фоиз миқдорида белгиланади.

Шу билан бирга, микро ва кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш учун талаб этиладиган ер участкалари белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади ва кейинчалик электрон аукцион ғолиби бўлган тадбиркорлик субъектига узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида тақдим этилади. Бу борада мазкур фармон асосида эндиликда хусусий сектор (тадбиркорлар) томонидан қуввати 5 мегаваттгача бўлган микро ва кичик ГЭСларни (сув йиғиш иншоотларини қурмасдан) қуриб электр энергиясини ишлаб чиқариши мумкин.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан тадбиркорларга қулийликлар яратиш борасида микро ва кичик ГЭСларга оид маълумотларни олишлари ҳамда жамиятнинг тегишли мутахассислари билан тўғридан-тўғри боғланишлари учун Telegram ижтимоий тармоғида Men ham GES quraman махсус боти ишга туширилди.

Мазкур бот орқали микро ва кичик ГЭСларни қуришга оид қонуний асослар, яратилаётган имкониятлар, таклиф этилаётган лойиҳа майдонлари ва мутахассисларга тўғридан-тўғри мулоқот қилиш учун алоқа маълумотлари берилади.

Эндиликда хусусий сектор вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ортиқча оворагарчиликлардан қутулиш имкониятига эга бўлишади. Узоқ масофадан туриб ҳам махсус бот орқали микро ва кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш учун таклиф этилаётган лойиҳаларнинг ҳудудлар бўйича жойлашув манзилларини  танлаб, ўз таклифларини билдириш имконияти яратилди.

Аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида ушбу йўналишда кенг тарғибот тадбирлари давом эттирилаётгани таъкидланди.

Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Медиа, Янгиликлар14:51 | 27.11.22
Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди