Ўзбекистонда неча фоиз ота фарзандларининг таълим жараёнида иштирок этиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 5 фоиз оталар фарзандларининг таълим жараёнларида иштирок этади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги «Hilton» меҳмонхонасида Давлат статистика қўмитаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Xалқаро болалар жамғармаси UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида «Мультииндикатор кластер кузатувларининг дастлабки натижалари» мавзусига бағишланган тақдимот йиғилиши бўлиб ўтган.

Мультиндикатор кластер кузатуви (MICS) БМТ’нинг Халқаро болалар жамғармаси UNICEF томонидан ишлаб чиқилган уй хўжаликларининг танланма кузатув халқаро дастури бўлиб, асосан, болалар ва аёллар ҳолатини халқаро даражада таққослаш имконини берувчи кўп кўрсаткичли маълумотларни йиғилади, шу ўринда оналар ва болалар бўйича дунё миқёсидаги энг йирик статистик маълумотлар манбаси ҳисобланади.

MICS кузатувлари 1995 йилдан бошлаб 2022 йилга қадар дунё мамлакатлари ўртасида 118 та давлатда 349 маротаба ўтказилган бўлиб, Ўзбекистонда эса учинчи бор ташкил этилган.

Ўзбекистонда MICS кузатуви танлаб олинган 556 та маҳаллада жойлашган 15 мингдан ортиқ уй хўжаликларида, жойига чиққан ҳолда респондентлар билан суҳбатлашиш орқали йиғилган.

Шунингдек, MICS натижалари бўйича шакллантирилган маълумотлар 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида қўмитанинг расмий веб-сайти (www.stat.uz) ҳамда UNICEF’нинг (www.mics.unicef.org) веб-сайтига жойлаштирилиши маълум қилинган.

MICS кузатуви натижаларига кўра, уй хўжаликларининг 40 фоизида 5 ёшгача бўлган камида битта бола бор. Ортиқча вазнли болалар 5 ёшгача бўлган болалар умумий сонининг 5 фоизидан камроғини ташкил қилади (ўгил болалар орасида 5 фоиз ва қизлар орасида 4 фоиз).

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди