Қашқадарёда 57 ёшли шифокорни калтаклаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида беморнинг ўғли шифокорга қўл кўтаргани тўғрисида хабар берилганди. NasafNews нашри томонидан тайёрланган лавҳада айтилишича, шифокорга бир неча киши ташланган.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 14 октябрь куни Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасига 57 ёшли Д.О. гипертония ташхиси билан олиб келинган. Соат 21:00 лар атрофида даво муолажалари давом этаётган пайтда жараёнга ҳалақит берган беморнинг 25 ёшлар атрофидаги ўғли ва шифокор Т.Ҳ. ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.

«Палатага кирдим, хотин-қизлар, йигитлар бор экан. Беморни қайтадан текшириб тураман, унгача ташқарига туринглар, қолган беморларга халақит берманглар, деб итлимос қилдим. Бўлган гап шу. Тўсатдан менга қараб ҳаммаси ташланди, мушт туширди. Ҳушим ўзимдан кетди, бурун суюкларим, тишим цинган, миям қон еган. Бизга бунақа тажовузлар, ҳақоратлар кўп бўлиб туради», — дейди жабрланувчи.

Воқеага гувоҳ бўлган тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, шифокор ўрта аҳволда келган беморга ёрдам кўрсатаётган вақтда қўққисдан унинг ўғли унга ташланган. Таъкидланишича, аввалига беморнинг ўғли куч ишлатган, орқасидан хотини келган ва уни калтаклашган.

Шифохона маъмуриятига кўра, жонлантириш бўлимга ўта оғир беморлар жойлаштирилади, аммо шу куни беморлардан бирининг яқинлари шу бўлимга киришга ҳаракат қилган ва шифокорнинг буйруғига бўйсунмаган. Жанжал шу сабабли келиб чиққан.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан 2022 йилнинг 19 октябрь куни Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда тез ёрдам ходимларини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтакланганди. Шунингдек, Тошкентдаги тиббиёт марказида шифокор aёл маст бемор томонидан, Андижонда ҳам бир шифокор калтаклангани маълум қилинган. Тиббиёт ходимини калтаклаш билан боғлиқ ҳолат Жиззах вилоятида ҳам қайд этилган.

Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Янгиликлар12:49 | 28.1.23
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди