Қашқадарёда ярим млрд сўм қалбаки пул босиб чиқарган маҳкум бўйича қўшимча маълумот берилди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги жазони ижро этиш манзил-колониясида маҳкум қарийб ярим миллиард сўм қалбаки пул босиб чиқаргани тўғрисида хабар берилганди. ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, 12 октябрь Қашқадарё вилоятидаги ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Косон туманида яшовчи фуқаро Турдиев 500 миллион сўм қалбаки пулни 125 миллион сўмга сотмоқчи бўлган. Турдиев қалбаки пулларни 4-минтақавий ҳудуд 34-сон манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум Ғайбуллаевдан унинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзанди орқали олгани айтилган.

Олиб борилган суриштирув давомида юқоридаги ҳолатга 34-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум Ш.Ғайбуллаев ҳам ушбу гуруҳ аъзоларига колонияда туриб телефон орқали алоқада бўлиб, етакчилик қилганлиги аниқланган.

Шу сабабли Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилоят Қарши шаҳар бўлимининг 12 октябрь кунидаги алоқа хатига асосан, Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми «в» банди, 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида қалбаки пул тайёрлаш билан шуғулланган оила ушланганди. Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати қалбаки пул тайёрлаш билан шуғулланган уюшган гуруҳни қўлга олгани хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди