Россияда ўзбекистонлик йигит полиция машинасини миниб қочиб, ходимни уриб юборди

Новосибирскда Ўзбекистон фуқароси полиция машинасини миниб қочиб, ходимни туртиб юборди ва воқеа жойидан қочиб кетди. Шундан кейин у полициячилардан қочиш мақсадида чўкиб кетди. Бу ҳақда Baza Telegram канали хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат 18 октябрь куни содир бўлган. Полициячилар 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси Бекзод Жалиловни тўхтатган. Ходимларни кўрган заҳоти у ичида номаълум моддалар бўлган, умумий оғирлиги 40 граммга тенг 80 та пакетча бўлган тугунни ташлаб қочган. Жалилов полиция машинасига ўтқизилган, қўли рулга кишанланган. Шундан кейин ходимлар ёрдам кучларини чақирган.

Аммо Бекзод ходимлар чалғиганидан фойдаланиб, улардан бирини урган, яна бирини эса машинада туртиб кетиб, воқеа жойидан кетиб қолган — ходим кўплаб тан жароҳатларини олган. Жалилов 15 километр йўл босишга муваффақ бўлган ва Новосибирск сув омори яқинидаги кўчада тўсиққа урилган.

Бу вақт давомида йигитни полиция таъқиб қилиб келган. Машинадан тушиб қочган қонунбузар сув омборига борган ва сувга сакраган. Аммо у чўкиб кетиб ҳалок бўлган. Қўлга олинган шахснинг ўлими туфайли полициячиларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Аввалроқ Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, Польшада Ўзбекистон фуқароси қўлга олиндгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times