Шавкат Мирзиёев Ашхободга етиб борди
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ашхобод халқаро аэропортида давлат раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Ботир Атдаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Қисқа суҳбатдан сўнг Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳга кузатиб қўйилган.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 21 октябрь куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифи билан Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида қурилган «Тошкент» боғининг очилиш маросимида қатнашиш учун Туркманистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди