Сирдарёда 1 ёшли қизини 15 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди — видео

Гулистон шаҳрида 1 ёшли қизини 15 минг долларга сотишга уринган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган ва аёл пул олаётган вақтида ушланган. «Келгандан кейин чойхонада ўтирдик, 15 минг беришини айтди. Майли, ўзиз биласиз дедим», — дейди айбланувчи.

Адвокат аёлнинг кки нафар ёш фарзанди борлигини инобатга олиб, суддан енгилроқ жазо беришни сўраган. Аёлнинг сўзларига кўра, у қизини сотиш орқали ўғлини даволатмоқчи бўлган.

Аёл Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судида кўриб чиқилган иш давомида Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Аввалроқ Тошкентда 8 ойлик ўғлини 10 минг долларга сотган аёлга суд ҳукми ўқилганди. У фарзандини боқишга имкони йўқлиги учун сотмоқчи бўлган. Шунингдек, ДХХ Тошкентда чақалоғини 35 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлни ушлаганди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган