Сурхондарёда қидирувда бўлган эркак ЙПХ ходимини калтаклади

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Бойсун туманида ЙПХ инспектори фуқаро томонидан калтаклангани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Маълум қилинишича, 15 октябрь куни соат 11:50 ларда Бойсун тумани «Тузбозор» маҳалласи ҳудудида хизмат олиб бораётган Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати отряди батальони бўлинмалари саф бўлинмалари иккинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори сержант И.Пардаев томонидан назорат тариқасида тўхтатилган Nexia ҳайдовчисининг шахси планшет махсус мосламаси орқали текширилганида фуқаро М.А.га нисбатан қидирув эълон қилингани аниқланган.

ЙПХ инспектори ҳайдовчини қидирувда эканини, ўзи билан туман ИИБга бориши кераклигини айтган. Фуқаро қонуний талабга бўйсунмай, инспекторга фаол қаршилик кўрсатиб, уриб тан жароҳати етказган.

Инспекторнинг қўлидан ўзига тегишли ҳужжатларини олиб, воқеа жойидан кетишга урунган вақтида шу яқин атрофда хизматга жалб этилган ИИО ходимлари етиб келган ва фуқаро Бойсун тумани ИИБга олиб борилган.

Суд тиббий экспертизасининг 16 октябрдаги маълумотномасида инспекторда енгил тан жароҳати мавжудлиги кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Бойсун тумани прокуратураси томонидан фуқаро М.А га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Nexia автомобили салонидан оёқларини чиқариб ҳаракатланган маст аёл жаримага тортилгани, Тошкентда маст аёл ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатгани, Тошкентда Equinox ҳайдовчиси уни тўхтатган ЙПХ ходимини сўккани тўғрисида хабар берилганди.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди