Тошкент вилоятидаги боғчалардан бирининг деворлари чўкиб кетди

Қурилиш вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота туманида фойдаланишга топширилганига бир йил бўлган боғча деворлари қулаб тушгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Кадр: YouTube

Ижтимоий тармоқларда туманнинг 23-сонли мактабгача таълим ташкилотининг деворлари чўкиб, юқори қисмлари ёрилиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Боғча мудирасининг маълум қилишича, икки йил давомида қурилган бино 2021 йилнинг сентябрида фойдаланишга топширилган, бироқ октябрга келиб у фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда бинонинг болалар дам олиш хоналари, ҳожатхона, ҳамшира хонаси ва идиш ювиш хонаси деворларида ёрилиш ва чўкишлар пайдо бўлган. Ушбу хоналарнинг кафели, ёғоч полларида ҳам чўкишлар ҳамда чиришлар юзага келган. Бундан ташқари бино ташқи деворларининг ички ва ташқи томонларида ёриқлар мавжуд.

Оралиқ деворларининг пойдеворлари ва поллари остидаги тупроқни қатламма-қатлам зичлаб, қайта кўмиш ишлари сифатсиз бажарилган. Бинонинг ички қисмидаги ичимлик ва оқова сув қувурларининг ёрилиши оқибатида қувурлардан сизиб чиққан сув оралиқ деворларнинг пойдеворлари остига кириши оқибатида гурунтнинг ва пойдеворнинг чўкишига олиб келган. Шу сабабли ички оралиқ деворларда ёрилиш ва чўкишлар вужудга келган. Ушбу хоналардаги бажарилган ички оралиқ девор пойдеворлари ишчи лойиҳасида пойдевор чуқурлиги 600 мм берилган бўлиб, амалда 150-300 миллиметр ўлчамларда бажарилган.

Ёғоч пол ишлари ишчи лойиҳа асосида бажарилмаган. Поллар чиришга қарши кимёвий антисептик ишлов берилмаган. Бу эса ёғоч полларнинг чиришига сабаб бўлган.

Ушбу объектнинг қурилиш даври мобайнида Тошкент вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан тегишли кўрсатмалар берилган ва сифатсиз бажарилган ишлари учун жами 61,45 миллион сўм маблағни умумий иш ҳажмидан чиқариб ташлаш бўйича далолатнома расмийлаштирилган ва буюртмачига юборилган.

«Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу объектдан келажакда фойдаланиш мақсадида объектларда қўлланилган конструктив ечимларниниг КМК 2.01.03-96 ‘Зилзилавий ҳудудларда қурилиш’ талаблари ва меъёрларига мос келиши, улардаги юк кўтарувчи конструктив элементларнинг ва биноларнинг бутунлай техник ҳолатларини шу соҳада махсус лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлар орқали инструментал техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилади. Бино инструментал техник кўрикдан ўтказилгунга қадар демонтаж ва қайта тиклаш ишлари вақтинча бажарилмаслиги лозим», дейилади муносабатда.

Аввалроқ Тошкентда қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин содир бўлгани, Ўзбекистонда ҳокимликларнинг қурилишга рухсат бериш ваколати бутунлай бекор қилиниши, мамлакатда уй-жой шартномалари Қурилиш вазирлиги рўйхатидан ўтказилши тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади