Тошкентда ҳайдовчи пневматик қурол олиб юргани аниқланди
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 19 октябрь куни пневматик қурол олиб юрган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан Увайсий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Lacetti тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, 25 ёшли Ж.З. га тегишли автомобиль салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.З. ва қурол Юнусобод тумани Иички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига топширилган.
Аввалроқ Тошкентда «ГАИ» тўхтатган машинадан қурол топилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида тўппонча ва ўқларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланганди.