Тошкентда Николай II даврига тегишли олтин тангаларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

Тошкент халқаро аэропортида Россия императори Николай II даврига тегишли олтин тангаларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди. Бу ҳақда «Dunyo» ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Маълум қилинишича, учиб кетаётганларнинг буюмлари орасидан назорат жараёнида божхона декларациясига киритилмаган саккиз дона тилла танга топилган. Фуқаронинг тегишли идоралардан тангаларни олиб чиқиш учун олинган махсус гувоҳномаси ҳам бўлмаган.

Ҳозирда аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича божхона текширувлари ўтказилаётгани хабар қилинган.

Давлат божхона қўмитасининг эслатишича, «Маданий бойликларнинг экспорти ва импорти тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра, эллик ва ундан ортиқ йил аввал яратилган маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқиш мумкин эмас. Маданий бойликларни вақтинча олиб чиқиш Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан берилган махсус гувоҳнома билангина амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда қадимий тангаларни Россияга олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга олинганди. Хоразмда 1755 йилда зарб этилган тангаларни ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланганди. Шунингдек, Қорақалпоғистонда божхона постидан қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринганлар ушланганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео