Тошкентда ёш олимларнинг «Фан ва инновациялар» халқаро конференцияси бўлиб ўтди

Тошкентда 20 октябрь куни «InnоWеек-2022» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Илғор технологиялар марказида ёш олимларнинг «Фан ва инновациялар» халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, тадбирни Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова очиб берган. Aнжуманда Ўзбекистон ва хориж мамлакатлари олимлари иштирок этган.

Конференция доирасида биология, физика, кимё, геология, IT-технологиялар соҳасида илмий-амалий тажриба, ғоя ва фикрлар алмашинуви, шунингдек, илм-фан ютуқлари ва инновацион жараёнлар ўртасидаги боғлиқлик муҳокама қилинган. Конференция дастурига 8 та ялпи мажлис ва 30 та сессия маърузалари киритилган.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон, AҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Россиядан келган экспертлар иштирокида биология, кимё, физика, геофизика, сунъий интеллект масалалари муҳокама қилинган. Сессияларда мутахассислар ва ёш олимларнинг маърузалари тингланган. Конференция гибрид форматда ўтказилди ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тиллари олиб борилган.

Қайд этилишича, конференция Лос-Aнжелесдаги Калифорния университети профессори Вагин Ольга Натановнанинг маърузаси билан бошланганЛондон Университети коллежи профессори Aбрамов Aндрей Юрьевич энергия алмашинувини тартибга солиш ва нейродегенератив касалликлар ривожланишида мия ҳужайраларини ҳимоя қилиш механизмлари ҳақида тақдимот қилган.

Репродуктив генетика институти директори, Россия Фанлар академияси аъзоси, мухбир Трофимов Дмитрий Юрьевич янги туғилган чақалоқларда клиник аҳамиятга эга бўлган генетик мутацияларнинг неонатал скрининги ҳақида гапириб берган. Illumina компаниясининг клиник йўналиши бўйича мутахассис Aлександр Кирпий келажак авлод бутун геном кетма-кетлиги учун энг сўнгги техник ечимлар ҳақида маъруза қилган.

Исроил тиббиёт марказининг генетика бўлими бошлиғи, амалиётчи, врач-генетик Светлана Aндреевна Aвдейчик генетик нуқтаи назардан генетик патологияларни ташхислаш истиқболлари ҳақида маълумот берган. Ялпи мажлиснинг биологик қисми Буюк Британия Суррей университети профессори Инга Прокопенконинг инсоннинг мультифакториал касалликларини ўрганишда метаболомик маълумотлар базаларидан фойдаланиш тўғрисидаги маърузаси билан якунланган.

Фанлар академияси Физика-техника институти директори, профессор Ҳусниддин Олимов катта тезлатгичларда содир бўладиган элементар заррачаларнинг ўзаро таъсир қилиш ҳодисалари ҳақида маъруза қилди ва умумлаштирилган маълумотларни тақдим этган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди