Украина ҳудуди бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинди

Украинанинг барча вилоятларида ҳаво тревогаси эълон қилинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар бермоқда.

Фото: Global Look Press

Қайд этилишича, сиреналар мамлакат ғарби ва Киевда ҳам ишга тушган. Шу билан бирга, Николаев вилоятида электр энергияси таъминоти узилган.

10 октябрдан бери Украина инфратузилма объектларига оммавий зарбалар бериляпти.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни кечаси Украина шарқи ва жанубида ҳаво тревогаси эълон қилинганди. 18 октябрь куни президент Владимир Зеленский Россия томонидан амалга оширилган ҳужумлар оқибатида Украинадаги учта электр станцияга шикаст етганини маълум қилган. 19 октябрь куни яна учта энергетика объектига зарбалар берилган. 20 октябрь куни Украина ҳудуди бўйлаб барқарорлаштирувчи электр таъминотида узилишлар амалга оширилиши хабар берилганди.

Аввалроқ Оқ уй Украинани қайта тиклаш Россия ҳисобидан амалга оширилиши кераклигини айтганди. Байден эса Украинага замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришга ваъда берган.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди