Ашхободда «Тошкент» боғи очилди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида «Тошкент» боғи очилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу боғни барпо этиш тўғрисида Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2021 йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан ушрашув чоғида маълум қилган.

«Тошкент» истироҳат боғи Ашхобод шаҳрининг тарихий марказида — собиқ «Гунеш» боғи ўрнида, Маҳтумқули шоҳ кўчаси бўйлаб жойлашган. Унинг ҳудудида Вазирлар Маҳкамаси, цирк ва драма театри бинолари жойлашган.

Боғни қуриш учун Туркманистон бюджетидан 21 миллион 150 минг манат (6,43 миллион доллар) ажратилган. Тахминан 28,6 минг метр/квадрат ҳудудда яшил майдонлар, гулзорлар ва йўлаклардан иборат ландшафт барпо этилган, Ўзбекистон пойтахтининг диққатга сазовор жойларининг миниатюра нусхалари бўлган 20 дан ортиқ объектлар яратилган.

Бу ерда Тошкентдаги «Мустақиллик» майдони, Олой бозори, Тошкент телеминораси ва яна кўплаб ўзбекона макет ва декорацияларни учратиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан тор доирада музокара ўтказганди. Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев билан Сердар Бердимуҳамедов иштирокида кенгайтирилган музокаралар ўтказилгани, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш декларацияси имзолангани хабар қилинганди. Шу билан бирга, давлат раҳбарининг Туркманистон парламенти юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашуви ҳам ташриф доирасида амалга оширилганди. Бундан ташқари Шавкат Миризёевга Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони ҳам берилганди.

Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?
Янгиликлар18:37 | 30.11.22
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?