Бугун оқшоми. Мирзиёевга кучук совға қилган Аркадағ, Қозоғистон билан чегарада ушланган жиноий гуруҳ, алкоголь сотувига рухсат берадиган Саудия

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга алабай кучугини совға қилди

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга расмий ташрифи давомида мамлакат парламенти юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Учрашув сўнгида Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёевга Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди

Президент Шавкат Мирзиёевга Махтумқули номидаги Туркманистон давлат университетнинг фахрий профессор унвони ва махсус кийими топширилди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев университет ҳаётига оид кўргазмани ҳам кўздан кечирган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу ерда фаолият юритаётган 12 та – математика, физика, кимё, биология, география, тарих, туркман ва хорижий тиллар, ахборот технологиялари ва ҳуқуқшунослик факультетларида 7 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда.

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида одамлардан пул ундириб келган жиноий гуруҳ ушланди

Қозоғистонда ўзбек—қозоқ чегарасида Ўзбекистон фуқаролари ва бошқа хорижликлардан талончилик йўли билан пул ундириб келган жиноий тўда аъзолари қўлга олинди. 11 октябрь куни Олмаота, Актау шаҳарлари, шунингдек, Манғистов вилоятининг Бейнеу ва Оқжигит қишлоқларида жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилган. Натижада гуруҳ раҳбари ва беш нафар фаол аъзоси ушланган. Улар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги «Тажен» чегара ўтиш пунктида хориж фуқаролари ва хусусан Ўзбекистон фуқароларидан мунтазам равишда пул ундириш ва бошқа оғир жиноятларда гумон қилинмоқда.

Фото: «Kapital.kz»

Тошкентдаги «Шовотландия» кафесининг ёқиб юборилиши бўйича иш аппеляцияда кўриб чиқилмоқда

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган «Шовотландия» кафеси 2021 йилнинг 27 февралида ёқиб юборилган эди. Ҳодиса беш кишининг ўлимига сабаб бўлганди. Ушбу жиноятни содир этганликда гумонланган 36 ва 26 ёшли шахслар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Уларнинг ишини аппеляцияда кўриб чиқиш бошланди.

Фото: Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Совуқ кунлар бошланади

Ўзбекистон ҳудудига 22 октябридан бошлаб совуқ ҳаво оқими кириб келади. Қайд этилишича, 22-26 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.

Фото: «Ўзгидромет»

Дунёда нима гап?

Украина Херсондаги Антонов кўпригига ракета зарбаларини уюштирди

Украина ҳарбийлари Херсондаги Днепр дарёси устидаги Антонов кўпригига ракета зарбалари берди. Маълум қилинишича, украиналиклар Херсонга 12 та HIMARS ракетаси учирган. Улардан бири Антонов кўпригига тушган. Оқибатда тўрт киши, жумладан уч эркак ва бир аёл ҳалок бўлган, 13 киши эса жароҳатланган. Шунингдек, 12 та автомобиль ёниб кетган.

Фото: Scanpix

Саудия Арабистонида алголли ичимликлар сотилишига рухсат берилиши мумкин

Саудия Арабистони ўз аэропортларининг duty free ҳудудларида алкоголли ичимликлар савдосига рухсат беришни режалаштирмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу режа халқаро транзит йўловчилар учун чекланган миқдордаги спиртли ичимликларни ва фақат бир нечта белгиланган аэропортларда сотилишини ўз ичига олади. Ушбу режада қатъий талаблар бажарилиши керак ва спиртли ичимликларни сотиш фақат олдиндан белгиланган йўналишларда саёҳат қилувчи йўловчилар учун мавжуд бўлади.

«Якуний қарор қабул қилинмади, бироқ асосий манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашув жараёни давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди