Интерпол Бош котибияти Ўзбекистондаги бюронинг фаолиятини юқори баҳолади

Интерпол Халқаро жиноят полицияси ташкилоти бош котиби Ўзбекистон Интерполининг фаолиятини юқори баҳолади. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.

Фото: Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси

Маълум қилинишича, 19 октябрь куни Бош Ассамблеянинг 90-сессияси доирасида Ўзбекистон ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси делегацияси ва Интерпол Халқаро жиноят полицияси ташкилоти бош котиби жаноб Юрген Шток ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Ташкилот бош котиби Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва ММБ раҳбариятига Котибият вакилларини самимий кутиб олгани ва ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари йиғилишида кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирган.

Ушбу муҳим воқеа доирасида ICPO Интерполнинг мустақил органи — Интерпол файлларини назорат қилиш комиссияси раҳбарияти, кузатув ва маслаҳат палатаси раиси Тереза МакХенри хоним, раис ўринбосари жаноб Ҳамза Эс-Саид ва Халқаро маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқи бўйича эксперт Сюзи Алегре билан учрашув бўлиб ўтган.

Суҳбат чоғида Интерпол хабарномаларини чоп этиш билан боғлиқ устувор масалалар ва у ёки бу бюро маълумотларини Интерпол Бош котибияти маълумотлар базасида сақлашда юзага келадиган қийинчиликларга тўхталиб ўтилган. Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Ўзбекистон томонидан сўралган маълумотлар ва Комиссияга юборилган тушунтиришлар бўйича барча зарур маълумотларни тақдим этган.

Фото: Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси

Бундан ташқари, Бош Ассамблеяда Интерпол президенти Аҳмад Носир ал-Раиси ва Бош котибиятнинг ўғирланган маданий бойликлар бўйича ноёб эксперти жаноб Гонсало Жордано билан учрашган. Йиғилишда ташкилот президенти Ўзбекистон бюроси фаолиятининг ўсиш тенденцияси, Интерпол маълумотлар базасини тўлдириш фаоллашаётгани ва хорижий ММБ ва Бош Котибият томонидан маълумотлар алмашинуви ўсиб бораётганини ҳамда Марказий Осиё минтақасида етакчи ўрин тутаётганини таъкидлаган.

Ўғирланган маданий бойликлар бўйича эксперт Гонсало Жордано билан учрашув чоғида Ўзбекистоннинг ваколатли вазирлик ва идоралари учун ноябрь ойи бошида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган тематик тренингнинг асосий ташкилий масалалари муҳокама қилинган.

Аввалроқ Польша зўрлашда айбланган ўзбекистонлик эркакни Тошкентга экстрадиция қилгани, Интерпол Нью-Йоркда қидирувдаги ўзбекистонлик эркакни қўлга олгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото