Марғилонда «Атлас байрами» доирасида миллий тўқимачилик бўйича тренинглар бўлиб ўтди

Марғилон шаҳрида ўтказилган бешинчи анъанавий халқаро «Атлас байрами» тўқимачилик фестивали доирасида миллий тўқимачилик  бўйича тренингларда Ўзбекистон ҳамда Қирғизтондан вакиллар қатнашди. Қирғизистонлик ҳунармандларнинг бу тренингларда иштироки БМТнинг«Ўзаро ҳамкорлик орқали Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш» қўшма лойиҳаси доираси ташкиллаштирилган. Бу ҳақда ташкилотнинг аҳолишунослик бўйича жамғармасининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича мутахассиси Назокат Файзуллаева «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Қайд этилишича, ушбу қўшма лойиҳа БМТнинг Тинчлик ўрнатиш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган бўлиб, ташкилотнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва БМТнинг Аҳолишунослик ташкилоти (UNFPA) томонидан Ўзбекистон ва Қирғизистонда амалга оширилмоқда.

Қўшма лойиҳа Ўзбекистоннинг Наманган ва Фарғона вилоятларида ва Қирғизистоннинг Жалолобод ва Ўш вилоятларидаги чегараолди қишлоқларида ўтказилаётган бўлиб, чегараорти экологик ва ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Бунда тинчлик ўрнатишнинг муҳим агентлари сифатида аёллар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш асосий йўналишлардан бири сифатида белгилаб қўйилган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маълум қилинишича, 16-19 октябрь кунлари бўлиб ўтган фестиваль доирасида ташкил қилинган тренингларда қўшма лойиҳанинг Қирғизистонда танланган ҳудудларидан 8 киши ва Ўзбекистондан эса 19 киши қатнашди.

«Фестиваль қирғиз ва ўзбек халқлари ўртасида маданий алмашув учун ҳам етарли шароитлар яратиб берди. Бу каби фестивалларда қўшни республикалардан вакилларнинг қатнашиши яхши қўшничилик алоқаларининг мустаҳмкамланиши, ўзаро ишонч ва дўстликнинг ошишига хизмат қилади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марғилон шаҳрига «Жаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилганди. Дунёда бундай мақомга эга 57 та шаҳар бўлиб, улардан 3 таси Ўзбекистонда жойлашган: Бухоро (зардўзлик учун), Қўқон (ёғоч ўймакорлиги учун) ва Марғилон (атлас тўқувчилиги учун).

Жанубий Корея инсон ёшини ҳисоблашнинг глобал тартибига ўтди
Янгиликлар19:13 | 8.12.22
Жанубий Корея инсон ёшини ҳисоблашнинг глобал тартибига ўтди
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади