Навоийда мактаб директори ўқувчи қизни калтаклагани юзасидан қўшимча маълумот берилди

Навоий шаҳридаги 11-сонли айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослашган мактаби ўқувчиси калтаклангани тўғрисида хабар берилганди. «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, қизнинг ўқиши ҳозирда бошқа мактабга кўчирилган.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, шу куни 10-синф ўқувчиларининг синф раҳбари бир кун олдин дарсда тартиб асосида қатнашмаган 15 нафарча ўқувчига тушунтириш ишларини олиб бориш учун мактабдаги маънавият хонасига олиб келинган.

«Директоримиз томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бир ўқувчимиз билан дераза ёнига бориб гаплашганимизда, қизимиз бирдан йиғлай бошлади. Кейин тиббиёт ходимларини чақиришиб, уни олиб кетишди. ‘Директор урдиʼ, ‘елка суяклари синиб кетдиʼ, дейишмоқда. Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар, ҳушидан ҳам кетгани йўқ», — дейди жабрланувчи қизнинг синф раҳбари.

Аниқланишича, қизнинг ҳужжатлари ота-онаси томонидан олиб кетилиб, у шу маҳалладаги бошқа мактабга кўчирилган. Қизнинг отаси ҳозирда вилоятдан ташқарида бўлгани боис журналистларнинг саволларига телефон орқали жавоб берган.

«Уйда эдим, аёлим менга қўнғироқ қилди. Борсак, қизимиз йиғлаяпти… ‘Мактаб директори урди’, деб айтди. Қизимизни шифохонага олиб кетишди, текширди, уйга ётоқ берди. Даволаняпти ҳозирда. Ташхис — чап томон кўкрак қисмининг енгил тан жароҳати ейиши. Қаттиқ урилгани аниқ, кўкариб, моматалоқ бўлиб турибди ҳалиям», — дейди ота.

Ҳозирда воқеанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолат тафсилотлари юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда ўқувчини урган мактаб директорига чора кўрилгани, Бухородаги таълим муассасасида ўқитувчи ўқувчини бўғгани, Бандихон туманида ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклагани тўғрисида хабар берганди. Шунингдек, Андижон вилояти Асака туманида ўқитувчи кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб  ўқувчи қизни калтаклаганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео