Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берилди
Статистика қўмитаси ахборот хизмати алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Қайд этилишича, нархлар 19 октябрь ҳолати бўйича тақдим қилинган. Картошканинг 1 килограми 2500—6000 сўмни ташкил этган. Қолган маҳсулотлар нархлари қуйидагича:
- суюякли мол гўшти (1 килограмм) — 49 500—78 000 сўм;
- қўй гўшти (1 килограмм) — 58 000—91 000 сўм;
- картошка (1 килограмм) — 2500—6000 сўм (+500);
- пиёз (1 килограмм) — 1800—5000 сўм (-300);
- сабзи (1 килограмм) — 1500—5000 сўм;
- тухум (10 дона) — 8500—15 000 сўм (+1 500);
- гуруч (1 килограмм) — 5000—25 000 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 килограмм) — 16 500—30 000 сўм (+500);
- шакар (1 килограмм) — 12 000—17 000 сўм.
Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган. Қўмитанинг 21 сентябрь маълумотлари билан таққослаганда, бир ой ичида тухум нархи 1 500 сўмга қимматлашган, пиёз эса 300 сўмга арзонлашган.