Самарқандда «Discovering Uzbekistan» халқаро туризм конференцияси бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳрида 21 октябрь  куни «Discovering Uzbekistan» халқаро туризм конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдухакимов нутқ сўзлади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

У нутқида тадбирга вақт ажратиб, иштирок этаётган хорижий авиакомпания вакиллари, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига миннатдорчилик билдириб, мазкур тадбир соҳадаги туризм ва транспорт ташкилотлари, экспертлар ва хорижлик ҳамкорлар учун самарали ҳамда манфаатли бўлишига ишонишини айтган.

Бош вазири ўринбосари ушбу туризм конференциясининг Самарқанд шаҳрида ташкил этилиши бежизга эмаслигини маълум қилган.

«Биринчидан, хабарингиз бор, хорижий ва маҳаллий сайёҳларга юқори даражадаги хизмат кўрсатувчи жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган янги ‘Самарқанд туризм маркази’ барпо этилди. Иккинчидан, туризмга хизмат қиладиган янги халқаро аэропорт фаолияти йўлга қўйилди. Аэропорт соатига 800 йўловчига хизмат кўрсатиш, ‘очиқ осмон’ режимида фаолият олиб бориш, доимий рейслар сонини ҳафтасига 40 тадан 120 тагача ошириш салоҳиятига эга.

Мустақил экспертлар аэропорт орқали йўловчи оқимининг йилига 480 минг кишидан 2 млн кишига ошириш имконияти мавжудлигини кўрсатмоқда. Мазкур таҳлиллар аэропорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали юртимизга ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар ва мамлакат бўйлаб саёҳат қилувчилар сонини оширишга хизмат қилишини кўрсатмоқда.

Учинчидан, 2023 йилда UNWTOнинг 25-Бош ассамблеяси қадимий Самарқандда ўтказилиши белгиланди ва Самарқанд бутунжаҳон туризм пойтахтига айланди. Шу билан биргаликда, Самарқанд мамлакатнинг туризм дарвозаси сифатида халқаро туризм бозорларида тарғиб қилинмоқда», — дейди Азиз Абдухакимов.

Бундан ташқари у 2023 йил хорижий туристлар сонини 7,3 миллион ва маҳаллий сайёҳлар сонини 12 миллион нафарга етказишни режалаштирганини, бу учун транспорт-логистика соҳасида яратилган имкониятлардан фойдаланиш зарурлигини айтди.

«Хусусан, янгидан барпо этилган Самарқанд халқаро аэропортида жорий этилган “очиқ осмон” режимидан унумлифойдаланган ҳолда хорижий авиакомпаниялар ва лоукостерларни мамлакатимизга биргаликда жалб этишимиз даркор. Бунда хорижий авиакомпанияларнинг мамлакатимизгамунтазам авиақатновларини йўлга қўйилиши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланишини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Сўзимнинг охирида конференция ишига улкан зафарлар тилаб қоламан. Аминманки, конференция якунларига кўра соҳанингривожланиши йўлида янги ташаббуслар илгари сурилади», — дейди Туризм ва маданий мерос вазири.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади