Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати Конституция билан ҳимояланиши мумкин

Ўзбекистонда конституциявий қонун лойиҳасида асосий қонуннинг 41-моддаси кенгайтирилиб, таълимнинг барча босқичлари, илм-фанни ривожлантиришга кўмаклашувчи қатор моддалар билан бойитилмоқда.

Социология фанлари номзоди, доцент Алишер Юнусовнинг бу бора амалга оширилаётган асосий қонун лойиҳаси ҳақида маълумот берди.

«Халқимизнинг ҳассос ва ардоқли шоири Муҳаммад Юсуфнинг мактаб ўқитувчиларига атаб ёзган шеърида қуйидаги илиқ сатрлар бор:

Қадри билинади энди менга гоҳ,

Оддий мактабимнинг ўша беҳашам,

Навоий-ку бизга устоздир бироқ,

Кимдир ўқитган-ку Алишерни ҳам,

Шундай буюк зотга ҳарф ўргатган ким?

Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

Барчамизнинг қалбимизга яқин бўлган оддийгина бу сўзлар замирида теран маъно мужассам. Ҳар биримиз, қандай ютуқ ва юксак мартабаларга эришмайлик, мактабдаги устозларимизни доимо миннатдорлик билан эслаймиз ва қалбимизда уларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ҳиссини туямиз.

Уларнинг шарафли меҳнатини қадрлаш доим давлатимиз сиёсатининг диққат-марказида туради. Зеро, мактаб ўқитувчиларини қанча ардоқласак, ҳурмат қилсак оз.

Қайд этиш зарурки, ҳозир амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар жараёнида ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг яхши яшашлари ва касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилиши таклиф этилмоқда.

Хусусан, конституциявий қонун лойиҳасида асосий қонунимизнинг 41-моддаси кенгайтирилиб, таълимнинг барча босқичлари, илм-фанни ривожлантиришга кўмаклашувчи қатор моддалар билан бойитилаётганини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, алоҳида 41-1 ва 41-2-моддалар ҳам киритилаётгани бу борада жамиятимизда таълим ва илм-фаннинг ўрни нақадар беқиёслигини кўрсатади.

Хусусан, таклиф этилаётган 41-2-модда қуйидагича баён қилинмоқда:

Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.

Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади’.

Жаҳон тажрибасига мурожаат этсак, қатор давлатлар конституцияларида педагогик фаолият эркинлиги белгиланганини кўришимиз мумкин. Дунёнинг бир қатор давлатлари — Италия, Португалия, ГФР, ХХР, Польша конституцияларида педагогик фаолиятга ижодий фаолиятнинг бир кўриниши сифатида қаралади ва ушбу фаолиятга ташқаридан аралашиш чеклаб қўйилган.

Дарҳақиқат, дарс бериш жараёни том маънода ижодий жараёндир. Ҳақиқий ўқитувчи дарс давомида мусиқа басталаётган композитор ёки шеър ёзаётган шоирдан кам ижод қилмайди.

Агар бу жараённи ташқаридан бошқаришга ҳаракат қилинса, халал берилса, ўқитувчи ‘ижод қилмай қўяди’, ўқувчилар эса ўзлаштиролмайдилар. Буни илмий тадқиқотлар аллақачонлар исботлаб берган. Ўз келажак авлодининг ҳаётда ўрнини топиб олишларини истаган ҳар бир халқ, ҳар бир давлат ўз конституциясида ўқитиш жараёнига аралашувларни чеклаб қўйган.

Конституциямизга киритилиши таклиф этилаётган 41-2-модда педагогларга дарс давомида эркин ижод қилиш ва ўзи учун қулай усулларни қўллаган ҳолда ўқувчиларга керакли билимларни сингдириш имконини беради.

Шунингдек, уларнинг ушбу ижодкорлик фаолияти давлат томонидан моддий қўллаб-қувватланиши ҳам кафолатлаб берилмоқда.

Бу нормалар ўз устида ишлайдиган, ўз фаолиятига ижодий ёндашадиган ўқитувчиларни жамиятнинг энг обрўли инсонлари қаторига чиқишларига ва шу орқали жамиятда ўқитувчилик касбининг олий қадриятга айланишига ёрдам беради.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди