Ўзбекистонда судлар томонидан 9 ойда қарийб 400 мингга яқин жиноят иши кўриб чиқилган

Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йилнинг ўтган 9 ойида қанча жиноят иши кўриб чиқилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Республика Олий суди жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 9 ойи давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 469 044 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги 388 524 та иш кўриб чиқилган.

292 172 нафар шахсга нисбатан жарима, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш, муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоққа олиш ҳамда чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилган.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг аксариятини қуйидагилар ташкил қилади:

майда безорилик, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш, ҳақорат қилиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, енгил тан жароҳати етказиш, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳамда солиқ солиш объектларининг ҳисобини ва ҳисоботини юритишнинг белгиланган тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш каби ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.

Шу билан бирга, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳамда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича 25 073 нафар шахсга нисбатан 24 860 та иш кўриб тамомланган. Шундан 24 331 нафар шахсга нисбатан жарима, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва маъмурий қамоққа олиш каби маъмурий жазолар қўлланилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 10 676 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги 8 767 та иш кўриб чиқилган. 2 643 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 3 158 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.

Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 978 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги 929 та иш кўриб чиқилган. 245 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 124 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.

Жанубий Корея инсон ёшини ҳисоблашнинг глобал тартибига ўтди
Янгиликлар19:13 | 8.12.22
Жанубий Корея инсон ёшини ҳисоблашнинг глобал тартибига ўтди
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади