Ўзбекистоннинг Франциядаги кўргазмада намойиш этиладиган қадимий экспонатлари реставрация қилинди

Франциядаги Лувр музейида ўтказиладиган кўргазма учун Ўзбекистоннинг қадимий 70 та артефакти реставрация қилинди. Сўнгги уч йил ичида кўргазмаларга пухта тайёргарлик ишлари олиб борилди. Бир қанча ўзбек-француз қўшма экспедициялари бўлиб ўтди, улар давомида кўплаб археологик тадқиқотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Лувр реставраторлари ва мамлакатимиз мутахассислари бир неча босқичда кенг кўламли реставрация ишларини олиб борди.
Реставрация қилинган буюмлар орасида Кофир-қалъа қадимги шаҳар қолдиқларидан (Самарқанд) топилган, куйиб кўмирга айланган ва VI-VII асрларга мансуб ёғоч лавҳ ажралиб туради.

Унинг олд қисмлари тозаланди ва реставрация қилинди, лавҳнинг ўзи еттита лавҳ қисмлари билан бирлаштирилди. Жамғарма реставрация ишлари учун Лувр музейи мутахассиси Дельфин Лефеврни жалб қилди, у Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтининг етакчи илмий ходими Марина Реутова билан бирга ишлади.

Кофир-қалъадан топилган ўймакор нақшлар билан безалган, куйиб кўмирга айланган лавҳни консервация қилиш Сўғд тасвирий санъатининг ушбу ноёб ёдгорлигини сақлаб қолиш, куйиб кўмирга айланган лавҳларда тасвирланган сюжетларни ўрганиш, шунингдек VII аср ва VIII аср бошидаги Самарқанд ҳукмдорлари қароргоҳида тахт ўрнатилган хонанинг архитектура безакларини график реконструкция қилиш имконини берди.

Шунингдек, хом лойдан ясалган «Гулчамбар таққан Будда» ҳайкалига ҳам (милоддан аввалги I аср – милодий I аср) реставрация ишлови берилди, экспонатнинг уст қисми тозаланди ва зарарланган қисмлари мастика билан қопланди. Бундан ташқари, Ислом оламининг ноёб объекти ва энг муҳим қўлёзмаларидан бири бўлган XIII асрга мансуб Катта Лангар Қуръонининг 13 саҳифаси реставрация қилинди. Ушбу Қуръон узоқ вақт Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Лангар-ота масжидида сақланган ва Ислом оламидаги энг қадимий Мусъҳаф қўлёзма нусхаларидан бири ҳисобланади.

Жамғарма таклифига биноан муқаддас қўлёзмани реставрация қилиш ишлари Лувр музейи реставраторлари Аксел Делау ва Аурелия Стрери томонидан амалга оширилди. Маҳаллий мутахассислардан Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг бошлиғи Комолиддин Маҳкамов, А. Навоий номидаги Миллий кутубхона ахборот ва кутубхона ресурсларини реставрация қилиш бўлими бош мутахассиси Шуҳрат Пўлатов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг етакчи мутахассиси Саидаҳмат Икрамов реставрация ишларида иштирок этди.

Шундай қилиб, реставрация жараёнида жамғарма маҳаллий мутахассисларнинг ушбу соҳадаги етакчи хорижий мутахассислар билан ўзаро ҳамкорлиги ва тажриба алмашиши учун шароит яратди.

Экспонатларни реставрация қилиш жараёни бошидан охиригача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида амалга оширилди.

Умуман олганда, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Франция мутахассислари билан ҳамкорликда Лувр музейида ўтказиладиган кўргазмага тайёргарлик кўриш учун 70 та экспонатни реставрация қилиш ташаббуси билан чиқди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди