Президент қарори билан бир қатор раҳбарлар огоҳлантирилди

«Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужжат билан сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Ҳуснутдин Хасилов, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари давлат органлари ва ташкилотлари фойдаланишида бўлган ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг белгиланган тартибда тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминламагани учун огоҳлантирилган.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

  • Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари, Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиаллари фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва уларга умумий раҳбарлик қилиш вертикал бошқарув тизими ҳамда яккабошчилик асосида Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади;
  • Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, сақлаш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар харажатлари республика бюджети параметрларида назарда тутилади;
  • Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг қонуний фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.

Аввалроқ Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олингани, Навоий, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари экобошқарма бошлиқлари лавозимдан бўшатилгани, фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади