Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан тор доирада музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов тор доирада музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, давлат раҳбарлари қардош халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.

Фото:

Кейинги йилларда амалий ҳамкорликнинг барча йўналишларида катта натижалар бўлгани таъкидланди. Олий даражада эришилган келишувлар «йўл харитаси» асосида муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, ҳудудлари ўртасида мунтазам мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Фото:

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов ушбу учрашув Ўзбекистон билан Туркманистоннинг кўп қиррали стратегик шериклиги ривожига янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан батафсил фикр алмашилди, жумладан, Марказий Осиёда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди